ШУ МУҚАДДАС ВАТАНДА АЗИЗДИР ИНСОН

14-мактаб – туманимиздаги намунали илм масканларидан. Масканда 707 нафар ўқувчи таълим-тарбия  олади. 40 дан ортиқ фан, спорт ва ижодий тўгараклар фаолият олиб бормоқда. 2022-2023 ўқув йили якуни бўйича барча соҳаларда рейтинг кўрсаткич бўйича 4-ўринни эгалланди. 39 нафар битирувчидан 22 нафари ОТМга кириб, 1 нафари муддатидан олдин талаба бўлди. Иқтидорли ўқитувчилар Махпора Мирзаева, Дилфуза Юнусова, Маъсума Музаффарова, Гулнора Пўлатова, Зумрад Долимоваларнинг фаолиятилари эътирофга лойиқ. 5 ташаббус олимпиадасининг «Заковат» йўналиши бўйича туманда 1-, вилоятда фахрли ўрин қўлга киритилди.

Жийдакапа маданият марказида   «Шу муқаддас Ватанда азиздир инсон!» шиори остида  маънавий-маърифий  тадбирда ютуқлар алоҳида тилга олинди.

Унга 3-сектор раҳбари Ф.Мирзаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, туман нуронийлар кенгаши фаоллари Т.Юлдашев, М.Юлдашев, Бўстон  МФЙ  вакиллари, фахрий устозлар, ота-оналар ташриф  буюришди.

Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ижро қилинган Ватанни мадҳ этувчи шеър, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари барчага хушнудлик бағишлади. Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ижро қилган шеърлар ҳам барчага манзур бўлди. Уларга меҳмонлар  эсдалик совғаларини топширдилар. Мактабда  кўп йиллар  самарали фаолият кўрсатган фахрий устозлар ҳам муносиб қадрланди.

Мактабнинг ташаббускор директори Ақидахон Қосимова сўзга чиқиб, барча меҳмонлар ва тадбир қатнашчиларига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.