ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ТУҲФА

Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли  взводнинг янги биноси ҳамда ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган замонавий тураржой фойдаланишга топширилди.

Уларнинг тақдимотида Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ва ҳарбийлар, уларнинг оила аъзоларини қўшалоқ шодиёна билан самимий табриклади.

Янги хизмат хонадонларининг калитлари эгаларига тантанали равишда топширилди. Рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар бу ерда  яратилган шароитлар билан танишдилар.

Маълумот учун: мазкур ҳарбий қисмда 4 қаватли 36 хонадондан иборат тураржой, маъмурий бино, кинология, отхона, мини стадион, омборхона ва бошқа қўшимча бинолар қуриб битказилди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.