АҲЛИ ЗЕБОЛАРГА ЭҲТИРОМ

8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан «Мезбон» тантаналар мажмуасида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров қатнашиб, туман ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.

Таниқли санъаткорлар, туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари иштирокидаги байрам концерти барчага хушнудлик бағишлади.