БАХТЛИ ОИЛА – ЖАМИЯТНИНГ ОРЗУСИ

Аёлга эҳтиром деганда, бир қатор муҳим татбиқий одоблар назарда тутилади. Аввало, аёлга эҳтиром инсон зотига эҳтиромдир. Унга озор берилмайди, хўрланмайди, ҳуқуқлари поймол қилинмайди. Бу масалага бепарво қараган эр ҳаддидан ошган ва ўзига зулм қилган бўлади.

Аёлга эҳтиром – унинг қалбидаги иймонга эҳтиром. Чунки ҳар бир мўминнинг бошқа мўмин зиммасида маҳлум ҳақлари бор. Мўмина аёлнинг ҳаққи ўз эрига яқин бўлгани ҳамда ўрталарида келишув борлиги учун ҳам янада кўпроқдир.

Аёлга эҳтиром – унинг кичик ёшдаги болаларига тегишли ишлар ва шахсиятларига муносабат юзасидан танлов ҳуқуқини ҳурмат қилиш. Унинг фикрига эътиборсиз бўлмасликдир. Зеро, фарзандларни у отадан кўра яхшироқ идрок қилади, кўп ҳолларда улар нима хоҳлаётганларини яхшироқ билади. Ота фарзанд тарбияси борасида фақат ўзининг гапини ўтказадиган бўлмаслиги керак.

Аёлга эҳтиром – унинг уйдаги қадр-қимматини, уй ишлари ва рўзғор юмушлари юзасидан танловини ҳурмат қилишдир. Зеро, уй ишлари аёлнинг зиммасида бўлиб, у хонадоннинг чироғидир. Уй – аёлнинг кичик ватани.

Аёлга эҳтиром – унинг шахсиятини, ҳис-туйғуларини, табиатини ҳурмат қилиш, уни бахтли ва рози қилишга интилишдир.

Наргиза САМАТОВА,

туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори.