БЕШ ПАҲЛАВОН БЕЛЛАШДИ

Муассасамизнинг тайёрлов гуруҳида «Халқаро хотин-қизлар байрами»га бағишлаб «Беш паҳлавон» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда гуруҳнинг беш нафар ўғил боласи 4 шарт бўйича беллашди. Тарбиячи С.Тиллабоева  томонидан ташкилланган мазкур тадбирга кексалик гаштини сураётган тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ошпаз, ҳамширалар ҳам таклиф этилди. Фахрийлар томонидан тарбияланувчиларга турли совғалар топширилди.

Э.ШАМСИТДИНОВА,

41-ДМТТ директори.