КЎКРАК НИШОНЛАРИ МУБОРАК!
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туманимизнинг бир гуруҳ фидойи хотин-қизлари тақдирландилар.
Жумладан, Қаҳрамон МФЙ раиси Каримахон Юнусовага «Мўътабар аёл», ТТБга қарашли 37-сонли оила поликлиникаси акушер гинекологи Турдихон Ханкелдиева ҳамда туман СЭО ва ЖСБ паразитология бўлими мудири Сабохон Ортиқовага «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонлари топширилди.

