ТИРИШҚОҚ ТАРБИЯЧИ

Муассасамизнинг 2-катта гуруҳ тарбиячиси Ҳуснидахон Омонова изланувчан, билимли, ёш педагоглардан. У томонидан ўтказилган «Буюк аждодлар изидан» деб номланган тадбир ва «Қишки ўйин-кулгулар ҳақида таълимий фаолияти» бунга яққол мисол. Ҳусниданинг болаларни севиб, уларга меҳр билан таълим бериши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгараклар ташкил этиши, янада ўз тажрибаларини ошириб боришига хизмат қилмоқда. Ҳусниданинг келгусидаги ишларида омад тилаб қоламиз.

З.ЎЛЖАБОЕВА,

33-ДМТТ тарбиячиси.