УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Ўқитувчи зиммасига ҳаёт талабларига тўла жавоб берадиган ва ўз замонига муносиб кишиларни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклатилган. Қуёш ўз нури билан бутун табиат, борлиқни жонлантиргани каби, ўқитувчи, мураббий ҳам бор маҳорати, илми билан ўқувчи-ёшлар қалбини илм зиёси билан тўлдиришга аҳд қилган буюк касб эгасидир. Ҳаёт гўзаллиги, турмуш фаровонлиги, инсонлар одоблилиги, қолаверса, истиқболимиз муаллим меҳнати билан бевосита боғлиқ.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.

Туман маданият марказида таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиева, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминовлар йиғилганларни самимий муборакбод этдилар.

Бир гуруҳ фидойи устозларга «Энг улуғ устоз» эсдалик нишонлари топширилди.

Туман мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган мусиқа раҳбарлари иштирокидаги байрам концерт дастури барчага манзур бўлди.

Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,

таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши.