ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Қуръони каримда: «Биз одам болаларини, (инсонни) азизу мукаррам қилдик», -деб марҳамат қилинади (Исро сураси, 70-оят).
Инсон илм сабабидан шарафли ҳисобланади. Бугунги кунда фарзандларимизни дунёвий илмлар соҳиблари қилиб ва ҳунарли бўлишга тарғиб этар эканмиз, Ҳазрати Али (РА)нинг: «Болаларингизга келажак илмини ўргатингиз, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келишади», -деган кўрсатмасини эслаш муҳим.
Дин ва дунё илмини бирлаштирган зот Алишер Навоий бобомизнинг бир сўзларини келтиришни лозим топдик.
Уруғ ерга тушиб чечак бўлди.
Қурт жондан кечиб ипак бўлди.
Лола тухумчалик ғайратинг йўқми?
Ипак қуртичалик ҳимматинг йўқми?
Фарзандларимизни ҳам ғайратли, ҳимматли, илм-маърифатли, мустаҳкам эътиқодли қилиб тарбиялашимиз учун, аввало, ўзимиз ғайрат қилайлик.
Уларни комил инсонлар бўлишида ўзимиз уларга ибрат бўлишимиз ҳар бир амалда уларга ўрнак бўла олишимиз зарурдир. Фарзандлар тарбиясида танаффус қилмаслигимиз лозим.
Келинглар, бугунги имкониятлардан фойдаланиб, келажакда ортимиздан илмли, оқила ҳусни хулқли, дину диёнатли ва эътиқодли фарзандлар қолдирайлик.
Мавлудахон ТОШМАТОВА,
Ҳожиобод МФЙ расмий отинойиси.

