ЭНДИ ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА ҲАМ ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН АДВОКАТ ОЛСА БЎЛАДИ
Фуқаролик процессуал кодексининг 67-моддаси қуйидаги мазмунда 4 ва 5-қисмлари билан тўлдирилди:
«Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат жалб этиладиган пайтга қадар суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида 4 соат вақт берилиши керак».
Яъни, агар кам таъминланган фуқаро суд давомида давлат ҳисобидан адвокат таъминлаб беришни сўраб илтимоснома киритса, фуқаролик суди судьяси бу фуқаро учун бепул адвокат жалб қилиши шарт бўляпти.
Ш.ДАДАБОЕВ,
Уйчи туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти,
Ж.МАМАДАЛИЕВ,
Норин туман адлия бўлими ЮКХМ бош юрисконсульти.

