ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДА ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ
Янги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш, яъни ишдан бўшатишнинг бир қатор асослари санаб ўтилган. Улар қуйидагилардан иборат:
-ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;
-меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;
-ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;
-иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;
-ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад қилиши;
-ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад қилиши;
-ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;
-тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;
-ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;
-янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;
-алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.
А.ДЕҲҚОНОВ,
туман адлия бўлими ЮХКМ бошлиғи.

