ҒОЛИБ МАКТАБ

Вилоят ҳокимининг 2024 йил 22 февралдаги «Умумтаълим мактабларида таълим ва тарбия сифати ва самарадорлиги»га оид ўтказган видеоселекторидан келиб чиқиб, масканимизда оталар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминов иштирок этди. Унда ўқувчиларнинг машғулотларга иштироки, вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик, оилада  миллий қадриятларнинг ўрни, мобиль телефонлардан фойдаланиш тартиби каби бугунги кундаги долзарб масалалар келишиб олинди. Фаол ўқувчиларнинг оталарига ташаккурномалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман босқичида мактаб  жамоаси 1-ўринни эгаллагани учун 100 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.

Р.НАЗАРОВА,

22-мактаб директори.