АҲОЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сонли Президент Фармони қабул қилинди.
-Фармонга кўра бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолининг уй-жой Билан таъминлаш дастури доирасида:
-ҳудудларда 100 мингта квартиралардан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;
-қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;
-кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;
-ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;
-кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартларини кенг жорий қилиш;
-қурилиш ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафиликлар тақдим этиш;
-камбағаликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш учун, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.
Акрамжон ИСМОИЛОВ,
туман адлия бўлими ДХМ катта мутахассиси.

