МАКТАБЛАРГА ҚЎШИМЧА БИНОЛАР

Мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан туманимизда ҳам учта мактабда қўшимча янги бинолар қурилмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тумандаги ўрганишлари давомида мазкур мактабларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

Дастлабки объект 6-мактаб бўлди. Мазкур илм масканига қўшимча 420 ўринли ўқув биноси қурилмоқда. «Порлоқ капитал инвест» МЧЖ томонидан  3 млрд. 709 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилаётган мазкур бино янги ўқув йилида мактаб жамоасига туҳфа қилинади. 7-мактабга 12 млрд. 286 млн. сўм маблағ эвазига 540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда, мавжуд 1044 ўринли биноси капитал таъмирланмоқда. 36-мактабга 4 млрд. 161 миллион сўм маблағ эвазига  540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.

Вилоят ҳокими ҳар учала объектда қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.