ТАДБИРКОР АЁЛЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Туман маданият марказида тадбиркор аёллар ва шу соҳага қизиққан хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувни туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева очди. Тумандаги лидер тадбиркор аёллар ўз фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди ва истиқболдаги режалар билан ўртоқлашилди. Жумладан, аёл тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириш учун  яратилган имкониятлар: субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, ипотека кредитлари, уй-жой билан таъминлашдаги ҳамда солиқ, божхона тизимидаги мавжуд имтиёзлар юзасидан маълумотлар берилди.