ЯНГИ ТУРАРЖОЙ БИНОЛАРИ ҚАД РОСТЛАЙДИ
Туманда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқори. Шу талаблардан келиб чиқиб, туман марказидаги собиқ вино заводи ўрнида тадбиркор Акрамжон Турсунов томонидан 9 қаватли, 11 та 360 хонадондан иборат замонавий тураржой биноси қурилиши режалаштирилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тумандаги ўрганишлари давомида мазкур объектда бўлиб, қурилиш лойиҳалари билан танишди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

