СУТ СОҒУВЧИ САНАМЛАР
Сўлим сумбуланинг саккизинчи санаси. Салима саҳарлаб сигир соғаётганида синглиси Саодат сигирлар сонини сал сийраклатиб, сотилиши-сотилмаслигини сўради. Салима сабабини суриштирди.
Собиқ синфдошим Собир сиздан сўрашимни, сотилса секин сездиришимни сўраганди-да, -сўзларди Саодат синиқибгина.
Салима синглисининг саволидан сесканса-да, сездирмай сигирларини соғаверди. Сергак соғувчи соғишни сусайтирмади. Салима сигир соғиш соатларида сигирларни силаб-сийпалаб, сирдошлардек сирлашиб сўзлашади-ю, сара-сара, серсут сигирларидан сотарканми? Сира сотмайди, сигирларни соғиб, сутини сутга, сариёғини сариёққа саралайди. Сут, сариёғ, сузмалар сероблигидан сарфлайдиганларини сарфлайди. Салиманинг сахийлигидан севинганлар сонини санаманг, сон-саноқсиз. Сутдан сидирилган сариёғлар силлиқланиб, сувқоғозларга солинади. Салмоғи сезиларли, сифати супер, сўнг савдо-сотиқ сари сафарбар-да. Сигирларнинг сербарака сонини сийраклатиб сотилиши сирли-да. Сўнгги сигир соғилгач, Салима синглисидан секингина сўради: «Сигирлардан сотамизми, сингилжон?» Синчков Салиманинг саволидан сесканган сипогина Саодат салгина Салимадан сўлроққа силжиди. Сўрашга -сўрадим-ку… Сигир соғаётган Саодатнинг сўзлари сониялар сайин сезилар-сезилмас сустлашарди. Сезишимча, серҳаракат соғувчи сулув Салимабону сигирини сотмайди.
Сот-сотлаб сўраб-суриштирувчилар сони сўнса-сўнади-ки, Салима салдан-салга сабабсиз синовли сўзлардан синиқиб, соғувчилик соҳасини сўндирмайди. Севган соҳасига содиқлардан, садоқатли.
Суҳбатдан сўнг, сузмалар синалди. Сузилган сузмаларнинг суви сизиб, сифат самарадорлигини сезган сут соғувчи санамларнинг суюнганларини сиз сира сўраманг.
Сингилжонлар севинчлари сабо сингари самоларда сайри саёҳатда сузди.
Мансура ШАИМҚУЛОВА.

