ШЕРИГИНИ ЧУВ ТУШИРГАН ФИРИБГАР
Учқўрғонлик А.Т. билан жиззахлик О.И. бир-бири билан танишгач, ораларидан қил ўтмайдиган яқин бўлиб кетишди. Бироқ бу яқинлик биринчи синовдаёқ пуч ҳаёлга айланди.
Кунларнинг бирида А.Т. кредитни ёпиш учун О.И.дан 10 млн. сўм пул қарз олди. Тез орада қайтариш шарти билан олинган пуллар изсиз ғойиб бўлди. Бундан ташқари, А.Т.нинг кейинги хурмача қилиғи Чортоқдаги тунги клубда О.И. билан бирга зиёфат қилганларида намоён бўлди. О.И.нинг мастлигидан фойдаланган А.Т. унинг қўл телефонини титкилаб, И.О.га тегишли пластик картада бўлган 102 млн. сўм маблағни бошқа банк пластик картасига ўтказади, пулларни нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборади.
Ҳуқуқ органлари аралашуви билан фирибгар А.Т. кирдикорлари фош бўлди. Энди у қонун олдида жавоб беради.
А.АКБАРОВ,
Учқўрғон туман ИИБ ТБ катта терговчиси, подполковник.

