«ИНСОН ҚАДРИ УЧУН, ЭЛ-ЮРТ БАХТИ УЧУН!»
Ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!» деган эзгу ғоя асосида «Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги» деб эълон қилинди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ҳам мазкур ўн кунликни байрамона тарзда нишонлади. 11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан жойларда турли тадбирлар, учрашувлар ташкил қилинди.
Тадбирлар режасига асосан туман маданият марказида «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!» шиори остида маданий-маърифий тадбир уюштирилди. Унда туман маданият маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари иштирокида байрам концерти тайёрланиб, дилрабо куй ва қўшиқлар тақдим қилинди. Тадбир сўнгида касаба уюшма фаоли, 3-мактаб ўқитувчиси Ёқутхон Баҳриддиновага Турон фанлар академиясининг «Энг улуғ устоз» халқаро эсдалик нишони топширилди.
Шунингдек, 2024 йил давомида ўтказилган турли кўрик-танловлар ғолиблари ва касаба уюшма фаоллари таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

