МУЛК ҲУҚУҚИНГИЗ ЭЪТИРОФ ЭТИЛАДИ

Ер ва уй-жойга эга бўлиш инсонни мулкий жиҳатдан таъминланганлиги, ҳимоя қўрғонига эгалиги, мулкини эркин тасарруф қила олиши  ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдирилиши мумкин бўлган мулк ҳуқуқи ҳисобланади.

Ҳар бир фуқаро яшаш жойига эгалик қилишни хоҳлайди, бироқ ҳаммани ҳам уй-жойига бўлган ҳуқуқи қонуний ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилмаган.

Мамлакатимиз фуқароларини кўп йиллар давомида қийнаб келаётган масалага  2024 йил 5 август куни «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-937-сонли Қонуни қабул қилиниши орқали ечим топилди.

Қонунга мувофиқ, ваколатли ташкилот-лардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган. Мазкур режа-жадвал 2024-2025 йиллар учун ҳудудий ҳокимларнинг таклифига кўра, Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланди. Шунга кўра 2024 йилда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида маҳаллаларни қамраб олиш режалаштирилган. Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди.

Кадастр агентлигининг «Геоинфоcом» Давлат муассасаси томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими – «Эътироф» ААТ дастури ишлаб чиқилди.

Қонуннинг 14-моддасига асосан ваколатли ташкилотлардан тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни ўзларининг ахборот тизим-ларидан «Эътироф» дастурига интеграция қилган ҳолда электрон равишда тақдим этилиши йўлга қўйилган. «Эътироф» ААТга «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси (IIP) орқали интеграция қилинган ташкилотлар қуйи-дагилар, яъни: -Давлат активларини бошқариш агентлиги – якка тартибдаги уй-жойлар хусу-сийлаштирилганлиги ёки хусусийлаштирил-маганлиги тўғрисидаги сервиси; -Солиқ қўмитаси – мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш сервиси; -Адлия вазирлиги – «e-qaror» ягона электрон тизими; -«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси – Ягона идентификация тизими (One ID) ва Ягона биллинг тизими; -Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги – «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисидаги маълумотлар; -«Рақамли ҳукумат лойиҳа-ларини бошқариш маркази» давлат муассасаси; -Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – Ягона миллий меҳнат тизими; -Кадастр агентлигининг ички тизимлари – Кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадларида фойдаланиладиган инте-грацион ахборот тизими (Uzkad) ҳамда Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш («E-ER NAZORAT» ААТ)лар ҳисобланади.

М.МЕЛИХОНОВА,

Янги Наманган туман адлия бўлими ЮХКМ бошлиғи.