ЧАЛА ҚОЛГАН САВДО

Гиёҳванд моддани  сотиш, сотиб олиш, истеъмол қилиш, ташиш каби ҳолатлар қанчалик аянчли оқибатларга олиб келишини билса-да, негадир ана шу жиноятга кимларнингдир аралашиб қолиши аянчлидир.

Тўрақўрғонлик А.Х. соф оғирлиги 0,62 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини Учқўрғон туманига олиб келган Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг квартирасида учрашишга келишган шартли харидор Б.Д.га ушбу заҳри қотилни 170 минг сўм пулга сотаётган пайтда қўлга олинди.

Эндиликда у қилмиши учун қонун ва виждон олдида жавоб беради.

А.АКБАРОВ,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, подполковник.

К.УБАЙДУЛЛАЕВ,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник.