«ЭҲТИРОМ НИШОНИ» ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Касаба уюшмалари Федерациясида яхши бир анъана йўлга қўйилган. Бу – йил сарҳисоби! Унда ўзининг муносиб меҳнати билан Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ҳамда касаба уюшмалари ҳаракати ривожига ҳисса қўшаётган энг фаол, энг фидойи, энг ташаббускор инсонлар меҳнати эътироф этилади.

Бу йил ҳам анъанага кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг юксак мукофоти – «Эҳтиром нишони» билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар орасида таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев ҳам бор.