ЯРАТГАН ЭГАМГА СУЮКЛИ ХОНАДОН
Катта-ю кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти:
Иброҳим (алайҳиссалом) чиройли меҳмон кутишда, ҳусни зиёфатда зарбулмасал этилганлар. Ривоятларда келишича, у киши уйларига қўққисдан бирор меҳмон келишига интиқ бўлиб яшардилар ва бирор кун ҳам меҳмонсиз таомланмас эдилар. Агар хонадонларига меҳмон келиши узилиб қолса, бу ҳолатдан маҳзун бўлардилар. Шу сабаб ҳам ул зотни меҳмонларнинг отаси, деб аташарди. Шунингдек, у кишининг уйида тўртта эшик бўлиб, қайси эшикдан бирор меҳмон кириб келаркин, дея қараб ўтирар эдилар. Меҳмон деб аслида, бошпана, егулик ва ичгулик билан таъминлашингиз учун уйингизга мусофир ҳолда вақтинча нозил бўлувчи кишига айтилади.
Зиёфат, яъни меҳмоннавозлик ва меҳмон кутиш олижаноб хулқлардан бўлиб, фозил кишилар бу нарсага қадим-қадимдан бери амал қилиб келадилар. Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни дастурхонга келтириб тўкмаган бўлса. «Меҳмон – отангдек улуғ», «Меҳмон келар эшикдан, ризқи кирар тешикдан», «Меҳмон олдида ҳатто мушугингни пишт дема» каби мақол ва ҳикматлар бежиз айтилмаган.
Олимхон ИСОҚОВ,
туман бош имом хатиби.

