«ЯШИЛ МАКОН» – КАТТА ИМКОН
Туманимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари уюшқоқликда давом этмоқда.
Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Даҳиякота зиёратгоҳида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчани бу ҳаракатда фаолликка чақирди.
Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган ҳудудларда ноёб манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Маълумот учун, кузги мавсумда туман бўйича 518 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

