«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА
Шу кунларда АЖ “Тўрақўрғон ИЭС” филиали гидротехник иншоотлари цехида “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги юқори даражада ўтказиб келинмоқда. ОЁХТТЭБ инспектори В.Валижонзода, ЁХ катта нозири Ш.Адашев ва ГТИ цехи бошлиғи ойлик давомида ёнғинга қарши қурилмаларни ишлаши юзасидан назоратни кучайтирилган ҳолатда олиб бормоқда.
Ёнғинга қарши насос станцияси насослари куз-қиш мавсумида мунтазам равишда назоратдан ўтказиб келинмоқда. Назорат ўтказиш давомида ёнғинга қарши насос станцияси асосий ва ёрдамчи қурилмаларини техник кўрсаткичлари мой тизимлари, босим кўрсаткичлари, тебраниш даражалари ва қурилманинг барча кўрсаткичлари мунтазам назоратдан ўтказилмоқда.
Исломжон ОҚИЛЖОНОВ,
гидротехник иншоотлар цехи бошлиғи.

