«СПОРТ МАЛИКАЛАРИ-2024»

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан «Касаба уюшмалари куни»га бағишлаб турли тадбирлар, мусобақалар ташкил этди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган спорт йўриқчилари ўртасида «Спорт маликалари-2024» шиори остида 17-ДМТТда ўтказилган «Қувноқ стартлар» спорт  мусобақасининг туман босқичи ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Спортнинг оммавийлигини ошириш, соғломлаштириш тадбирларига хотин-қизларни жалб этишга қаратилган мусобақа якунида ғолиблар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев томонидан кенгашнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.