ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси кимё цехида ҳам ойлик уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Корхонанинг мазкур ойлик доирасидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида цех маъмурияти бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқди ва уларни тегишли тартибда амалга ошириб бормоқда.
Цехлар ўртасида ташкил этилган «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» кўрик-танловида муносиб иштирок этиш учун «Кимёгар» деворий газетаси даврий равишда чиқариб борилиши билан бирга, мавзуга доир баннер ишланди ва кўргазмалар намойиш этилмоқда. Хавфли моддаларни сақлаш ва ишлатиш тартиби бўйича ходимларга навбатдан ташқари йўриқномалар берилди, ёнғин хавфсизлиги қоидалари методик ишлар ташкил этилди, смена ходимлари билан ёнғинга қарши машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар бўйича ОЁХТТЕБ инспектори, лейтенант В.Валижонзода ўзининг тавсия ва таклифларини бериб бормоқда. Шунингдек, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган оператив «Кўнгилли ўт ўчириш дружинаси» вакилларининг малака ва билимлари текширилиб, уларга тегишли вазифалар юкланди.
Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси кимё цехида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирлар ва ишлар белгилаб олинган режа асосида давом эттирилмоқда.
Элёр АБДУҚОДИРОВ,
«Тўрақўрғон ИЭС» кимё цехи бошлиғи.

