МАФ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
Миллий архив фонди ҳужжатлари сақловини таъминлаш мақсадида туман давлат архивида 2024 йил мобайнида 865 та ҳужжатлар бирлигидаги варақларини таъмирлаш ишлари олиб борилиб, режа 117,4 фоизга бажарилди. Ушбу кўрсаткич бўйича 2023 йил даврига нисбатан ўсиш 102,7 фоизни ташкил этди.
Архив ҳужжатлари электрон нусхаларини яратиш ҳозирда энг долзарб вазифа бўлганлиги ва «Ўзархив» агентлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 58-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бу йўналиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилди. Қоғоз асосидаги 873 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлардан 174502 та кадр миқдорида ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилди ва 2024 йил режаси 166,8 фоизга бажарилди.
Бошқарув ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари олиб борилди.
2024 йил давомида «Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларнинг ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш» (е.arxive.uz) ахборот тизимига маълумотларни киритиш мақсадида 182 та рўйхат, 4206 та сақлов бирлик, 3762 та ҳужжат, 3574 та библиография киритилди.
Идоравий архивларда МАФ ҳужжатлари сақловини янада яхшилаш ҳамда архив иши ва иш юритиш ишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида жамлаш манбалари рўйхатига киритилган ташкилотларда 2 та ялпи, 2 та мавзули текширувлар ўтказилди. Туман давлат архивига келиб тушган архив ҳужжатлари асосида 518 та мавзули сўров бажарилди ва 2024 йил режаси 161,9 фоизга етди.
Фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишга кундан-кунга эътиборнинг ортиши, пенсия ёшига етаётган фуқароларнинг кўпайиши натижасида архивларга тушган ижтимоий ҳуқуқий мазмундаги сўровлар бўйича 2024 йил мобайнида 1284 та архив маълумотномаси тайёрлаб берилди ва 2024 йил режаси 194,5 фоизга етди.
Ҳозирги кунда 40075 дона ҳужжат сақланмоқда. Шундан доимий ҳужжатлар сони 34599 тани, шахсий ҳужжатлар 5476 тани ташкил этади, 32 та ташкилотнинг жамлаш манбалари мавжуд.
О.МАДРАҲИМОВА,
туман давлат архиви фонд сақловчиси.

