УЙЧИЛИК САОДАТХОН ЭГАМОВА – «ЙИЛ АЁЛИ»
23-мактаб қошидаги «Наманган қалқон махсус гуруҳ» НТМ таъсисчиси ва бош директори Саодатхон Абдулмаликовна Эгамова «Йил аёли – 2024» миллий танловининг республика босқичида «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори» номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва тақдирланди.
Яқинда Ўзбекистон Муайтай ассоциацияси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2025 йилдаги режалар юзасидан ўтказилган йиғилишда республика ва халқаро мусобақаларда энг юқори натижаларни қайд этган ҳамда энг фаол бўлганлар тақдирланди. Улар орасида «Наманган қалқон махсус гуруҳ» НТМ ҳам бор. 2024 йил давомида мазкур муассаса курсантларининг юздан ортиғи Ўзбекистон чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори бўлганлиги боис муассаса «Йилнинг энг фаол ҳамкор ташкилотчиси» дея эътироф этилди.
Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов муассаса раҳбари Саодатхон Эгамовани қутлаб, статуэтка ҳамда «Ташаккурнома»ни топширди.
Фидойи, талабчан, меҳрибон устоз Саодатхон Абдулмаликовнани самимий қутлаймиз!

