СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!
Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙ Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади. Мазкур маҳаллада ташкил этилган «Сен дунёга кераксан, аёл!» деб номланган маънавий -маърифий тадбир унда қатнашган кекса-ю ёшга олам-олам қувонч бахш этди.
Тадбирда маҳалланинг оқила аёллари, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар қатнашдилар.
Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева сўзга чиқиб, янгиланаетган Конституциянинг мазмун-моҳияти, аёлларга яратилган имкониятлар ҳақида тушунча берди.
Туман маданият маркази хонандалари иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

