ЯНГИ ТУРАРЖОЙ БИНОЛАРИ ҚАД РОСТЛАЙДИ

Туманда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқори. Шу талаблардан келиб чиқиб, туман марказидаги собиқ вино заводи ўрнида  тадбиркор Акрамжон Турсунов томонидан  9 қаватли, 11 та 360 хонадондан иборат замонавий тураржой биноси қурилиши режалаштирилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  тумандаги ўрганишлари  давомида мазкур объектда бўлиб, қурилиш лойиҳалари билан танишди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.