«ЙИЛ АЁЛИ» АНИҚЛАНДИ
Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Йил аёли» анъанавий кўрик-танлови ўтказилди.
Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган мазкур тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқарова сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилади.
Турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлардан тўққиз нафари танловда қатнашиб, номинациялар бўйича ғолиб деб топилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

