МУҲТАРАМА МУАЛЛИМА

«Устозларни йўқлаш куни» ҳамда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» олдидан 7-мактабнинг собиқ ўқитувчиси, меҳнат фахрийси Осиёхон Иминова хонадонига  шу мактабнинг 7-«А» синф ўқувчилари синф раҳбари Юлдузхон Абдукаримова бошчилигида ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида устоз меҳнат фаолияти давридаги унутилмас воқеалар, ўқувчиларнинг устозларга бўлган меҳр-оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.

Ташриф ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан  жавоблар олишди. Устозга эсдалик совғалари топширилди.

Бахтиёр ҒАФФОРОВ,

7-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.