«ШАМСИДДИН ОТА» ЧОЙХОНАСИ
Уйчи шаҳарчасидаги «Шамсиддин ота» оталар чойхонаси яқинда қайта таъмирланиб, бу ерда мижозлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Чойхона атрофига анвойи гуллар экилиб, чиройига чирой қўшилди. Бу ерда соя-салқин берувчи дарахтлар, сув пуркагичлар кишига ҳузур бағишлайди. Мазали таомлар, намунали хизматдан хўрандалар мамнун.
Суратда: чойхонанинг очилишида қатнашган фахрийлардан бир гуруҳи.

