САХИЙ КУЗ
Қуёшли ўлкамизга залворли қадамлар билан қадрдон Куз ташриф буюрди. Азим дарахтларнинг зумрад япроқлари қаҳрабо тусга кирди. Шаддод шаббода куйига рақс тушган олтин япроқлар ложувард самога «хайр», -дегандек тебраниб, ерга тушади ва она замин бағрига аста бош қўяди.
Қизғиш-сарғиш товланаётган кекса табиатнинг илиқ нурлари ила эркалаётган сахий қуёш юзини бир зумда баджаҳл булутлар тўсиб, заҳматкаш соҳибкору деҳқонга: «Тезроқ ҳаракатингни қил, ҳосилингни йиғиштир», -дегандек қовоқ уяди.
Олис-олисларга баланд учган турналарнинг овози: «Раҳмат, сенга, сахий куз, хирмонларга барака-а-а!» -дегандек эшитилади.
Хирмонларимиз баланд бўлаверсин!
Шаҳло РУСТАМЖОНОВА,
41-мактаб ўқувчиси.

