МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Маъмурий қонунчиликда меҳнатга мажбурлаш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини тўлаш, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлашдан бўйин товлаш, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Агар иш берувчи ходимнинг ҳуқуқларини поймол этса, мисол учун, унга йиллик меҳнат таътилини беришни рад қилса, ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётган пайтда унинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолмаса ва шу каби ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, меҳнатга ҳақни пулсиз шаклда тўлаш МЖТКнинг 175-4-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ходимга иш ҳақи тўлаш муддатларининг бузилиши 161-моддага кўра, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ушбу кодекснинг 241-моддасига мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаш  16-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Меҳнатга маъмурий мажбурлаш ушбу кодекснинг 7-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган меҳнатга оид ҳуқуқбузарликлар учун агар жиноий аломатлар бўлмаса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 10 баробаргача жарима солинишига сабаб бўлади.

И.РАҲИМОВ,

О.БОЙХАНОВ,

туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсультлари.